22:38 / 07.12.2019
9 569

Бошингиз кўп оғрийдими? Бунинг сабаби нимада?

Бошингиз кўп оғрийдими? Бунинг сабаби нимада?
Барчамизга маълумки, бош оғриғи энг кўп тарқалган касалликлардан бири. Айниқса ҳозирги совуқ кунларда бош оғриғи билан азият чекаётган инсонлар талайгина.

Бош оғриғи касаллиги ёш, ирқ, жинс танламайди. Бош оғриғи асосан нима сабаб юзага келиши мумкин? Кучли стресс ҳолати, тушкунлик, толиқиш, юқори қон босими каби муаммолар бош оғриғи касаллигини келтириб чиқариши мумкин.

Бош оғриғи касаллигининг ҳам бир қанча турлари мавжуд. Улар қуйидагича:
1. Дастлабки бош оғриқ
2. Иккинчи даражали бош оғриқ
3. Кучли бош оғриқ
4. Мигрен
5. Синус бош оғриғи

Бош оғриғини даволашнинг ҳам муқобил усуллари бор. Аммо қандайдир муолажа қилишингиздан аввал шифокор билан маслаҳатлашишни унутманг.

Керакли муолажалар:
1. Игна билан даволаш

2. Когнитив хатти-ҳаракатлар билан даволаш

3. Шифобахш доривор ўсимликлар билан даволаш

4. Гипноз орқали даволаш

5. Медитация йўли билан даволаш


Бош оғриғини камайтиришда қўл келадиган фойдали маслаҳатлар:
1. Музни оғриётган бошингизга ёки бўйнингизга қўйинг, аммо кўп вақтга эмас.
2. Стресс ҳолатидан ўзингизни йироқ тутинг. Иложи борича асабийлашманг.
3. Мунтазам овқатланиб юринг. Турли хил доривор табиий дамламаларни ичиб юринг.
4. Енгил душ қабул қилинг.

5. Ҳар куни эрталаб машқ қилишни канда қилманг.
6. Ўз вақтида ухланг.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Бошингиз кўп оғрийдими? Бунинг сабаби нимада?