Фото: Fotolia
Москва вилоятидаги Назарий ва тажрибавий биофизика институти олимлари денгиз ўтлари, лосос ва форел балиқ турларидан олинувчи астаксантин моддаси инфаркт хавфини камайтиришини аниқлашди.
Институт мутахассислари астаксантин моддасининг аввал номаълум бўлган хусусиятини очишди. Бу модда одатда озиқавий қўшимча сифатида қўлланиб, иммун тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беради.
Институт илмий котиби Татьяна Перевязованинг айтишича, астаксантин моддаси юракка кимёвий тажовузкор молекулаларнинг таъсирини йўққа чиқариши мумкин. Бу эса юрак касаллиги ривожланиши олдини олади ва инфарктни бошдан кечирган одамларнинг соғайишида ёрдам беради. Бу ҳақда “Подмосковье сегодня” нашри ёзди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, астаксантиннинг каламушларда синалиши ижобий натижа берган ва келгусида ушбу модда негизида дори воситалари ишлаб чиқилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди