19:16 / 13.01.2022
1 218

Организм қариш жараёнини секинлаштирувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар

Организм қариш жараёнини секинлаштирувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар
Фото: «Korrespondent.net»
Америкалик диетологлар тўғри овқатланиш билан қаришни қандай секинлаштириш мумкинлигини маълум қилди. Мутахассислар тавсияси Эат Тҳис, Нот Тҳат нашрида чоп этилди, деб ёзади «Korrespondent.net».

Таъкидланишича, ёш билан боғлиқ ўзгаришлар муқаррар бўлса-да, жараённи секинлаштиришга ёрдам берадиган маълум овқатланиш ва турмуш тарзи одатлари мавжуд.

Шундай қилиб, диетолог Роналд Смит шакарни истеъмол қилишни чеклашни маслаҳат беради. «Умрингиз узоқ ва соғлом бўлишини истасангиз, иложи борича печенье ёки ширинлик каби зарарли егуликлардан сақланишга ҳаракат қилинг», — дейди у.

Шунингдек, балиқни рационга киритиш соғлиққа фойдалидир. «Балиқ омега-3 кислоталарга бой, улар организмни касалликлардан ҳимоя қилади ва юрак муаммолари, руҳий тушкунлик ва ҳатто саратон касаллигига қарши курашишга ёрдам беради», — дейди шифокор.

Овқатланиш бўйича мутахассис Лиза Янг рационга кўплаб мева ва сабзавотларни, хусусан, резаворлар, цитрус мевалари, кўкатлар, сабзи ва булғор қалампирини киритишни тавсия қилади. «Улар қаришнинг салбий таъсирига қарши турадиган антиоксидант ва клетчаткага бой», — дейди у.

Шунингдек, у гўштни ўсимликка асосланган оқсил манбалари билан алмаштиришни маслаҳат беради. «Кўпроқ ўсимлик маҳсулотларини қўшиш холестерин даражасини пасайтириш, қонда шакар даражасини барқарорлаштириш ва танадаги яллиғланишни камайтириш орқали қариш жараёнини секинлаштириши мумкин», — дейди Янг.

Қариш билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири сувсизланишдир.

«Ёшимиз ўтган сари суюқликни сақлаб қоладиган тизимларнинг кўпчилиги буйраклар каби ёмонлаша бошлайди ва баъзи ёшга боғлиқ буюрилган дорилар сувсизланишнинг ортишига олиб келиши мумкин», — дейди диетолог Триста Бест.

У етарли миқдорда сув ичиш муҳимлигини, шунингдек, ўз ичига кўп миқдорда суюқлик олган — бодринг, қовоқ, помидор, қулупнай ва тарвуз маҳсулотларни кўпроқ истеъмол қилиш кераклигини қўшимча қилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Саломатлик » Организм қариш жараёнини секинлаштирувчи овқатланиш билан боғлиқ одатлар