Нутрициолог Екатерина Михайленко балиқ ёғини мунтазам истеъмол қилишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида РИА Новостига сўзлаб берди.
Унинг айтишича, балиқ ёғи А ва Д витаминлари, шунингдек, Омега-3 тўйинган кислоталарига бой.
“А витамини тери ёшлигини сақлашда, иммунитетни мустаҳкамлашда ва кўзлар саломатлигида жуда зарур. Д витаминининг етишмаслиги суякларда кальций ва фосфор алмашинуви бузилишига олиб келади. Бу эса ўз навбатида остеопороз, яъни скелетнинг барча суякларини зарарлантирувчи тизимли касаллик келиб чиқиш хавфини кўпайтиради”.
Мутахассис сўзларига кўра, фойдали ва шифобахш балиқ ёғлари сельдь, палтус, скумбрия, лосось, тунец ва треска каби балиқларда кўп.
“Треска балиғи жигаридан олинган ёғда А ва Д витаминлари икки баробар кўп. Бу ёғда, шунингдек, калий, магний, фосфор бор. Бироқ юқори калориялиги туфайли треска жигарини меъёрда истеъмол қилиш зарур”, дейди нутрициолог. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россия армияси Купянскка киргани айтилмоқда
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
АҚШ ҳарбийлари орасида ўз жонига қасд қилиш кўпайди
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
АҚШ Исроилнинг икки вазирига санкция қўлламоқчи