Фото: Pinterest
Ушбу тетиклантирувчи ичимлик бир неча асрлар олдин қадимги Хитойда пайдо бўлган. Орадан шунча вақт ўтса ҳамки, чой ҳамон ўз аҳамиятини йўқотмаган: у тиббий ва косметик мақсадларда ишлатилади, баъзи мамлакатларда таомларга ҳам қўшилади ва, албатта, ўзининг ёқимли ифори ва таъми туфайли бутун дунё бўйлаб одамларнинг севимли ичимлигига айланган. Кўк чойнинг бу қадар кенг тарқалишига сабаб нима? Harper’s Bazaar нашри бу саволга шифобахш элексирнинг фойдали хусусиятларини тақдим этиш орқали жавоб беради.
Ақл учун
Кўк чой кофеиннинг ажойиб манбаи бўлиб, у юрак-қон томир тизимига енгил таъсир кўрсатади ва натижада тахикардия ёки оёқ-қўлларнинг титрашига олиб келмайди. Шунингдек, у дам олиш, бахт ва хавотирни камайтириш учун масъул бўлган L-теанин аминокислоталарига бой. Энг муҳими, у Альцгеймер ва Паркинсон касалликларининг олдини олади.
Организм учун
Биринчидан, кўк ичимлик метаболизм, ёғ эритиш ва энергия ишлаб чиқаришни тезлаштиради. Иккинчидан, ферментланган чой таркибидаги полифенолларнинг юқори миқдори яллиғланишга қарши таъсирга эга, қаришни секинлаштиради, иммунитетни мустаҳкамлайди, шунингдек, саратон касаллигининг олдини олади.
Гўзаллик учун
Кунига 1-2 стакан кўк чой танадаги сув алмашинувини тезлаштиради, бу терига ижобий таъсир қилади: у намланади, силлиқлашади ва тошмалар йўқолади. Ичимлик таркибидаги B ва E витаминлари коллаген ишлаб чиқаришни тезлаштиради, ажинларни камайтиради, шунингдек, қариш белгиларини секинлаштиради. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини бошланғич нархига чеклов ўрнатди
Блинкен Исроилдан учта муаммони ҳал этишни талаб қилди
НАТО бош котиби Украинанинг фронтдаги аҳволи ёмонлашганини тан олди
Ҳар қандай катта ёшдаги киши етук эмас
Боррел ЕИнинг Исроил билан мулоқотини тўхтатишни таклиф қилди
Шавкат Мирзиёев: “Фаластинлик болалар ва аёлларни беғараз даволашга тайёрмиз”
Эрдўғон Туркия Исроил билан алоқаларини узганини маълум қилди
Трампнинг режалари Украина учун қўрқинчли тус олмоқда...