
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) рўза тутувчи мусулмонлар учун Рамазон ойи давомида саҳарлик ва ифторлик учун тайёрланаётган таомлар бўйича ўз тавсияларини эълон қилди.
ЖССТ тавсиялари қуйидагилардан иборат:
- Ёғли маҳсулотлар, айниқса, чарви ёки қуйруқли гўшт, қатламали, ёғ/маргарин ёки сарёғ қўшилган хамирдан тайёрланган таомлар истеъмолини камайтириш керак.
- Масаллиқларни қовуриш ўрнига, овқат тайёрлашнинг бошқа, масалан, буғда, соусда пишириш, кам миқдордаги ёғда қовуриб, печда қизартириш каби усулларидан фойдаланиш тавсия этилади.
- Таркибига меъёрдан ортиқ туз қўшилган озиқ-овқатларни истеъмол қилманг! Сосиска, колбаса, дудланган, қайта ишланган ва тузланган гўшт ҳамда балиқ маҳсулотлари, шўр бодринг, зайтун меваси, тузли пишлоқлар, газаклар, майонез, кетчуп ва хантал қўшилган салатлар, соуслар шулар жумласидандир.
- Овқат тайёрлашда туздан иложи борича камроқ фойдаланиш ва туздонни стол устидан панага олиб қўйиш тавсия этилади.
- Пиширилаётган таомлар таъмини яхшилаш учун турли ўт ва зираворлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар