Самарали музокаралардан сўнг Душанбе шаҳрининг “Кўҳи Борбад” санъат саройида Ўзбекистон ва Тожикистон санъат усталари иштирокида концерт бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ва Президент Эмомали Раҳмон иштирок этди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида халқларимиз дўстлигининг шонли анъаналари бугун сув ва ҳаводек зарурлиги, ушбу бебаҳо меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш келажак авлодлар олдидаги муқаддас бурчимиз эканини таъкидлади.
Биз ўзбек ва тожик халқлари ўртасида дўстлик кўпригини мустаҳкамлаш бўйича астойдил ҳаракат бошладик. Ниятимиз ёр бўлиб, эзгу мақсадларимизга эришамиз, иншооллоҳ.
Биз дўстлик ва инсонийлик нуқтаи назаридан қўшниларимиз билан, аввало, қардош Тожикистон билан ҳамиша дўст ва биродар, ҳамкор ва ҳамжиҳат бўламиз, деди Шавкат Мирзиёев.
Кейинги пайтларда маданий-гуманитар соҳадаги алоқалар изчил ривожланиб бормоқда. Ўтган йили икки мамлакатда Ўзбекистон ва Тожикистон маданияти ва санъати кунлари, кўргазмалар, ижодий сафарлар ва кўплаб бошқа тадбирлар ташкил этилди. Халқларимиз маданий ҳаётида муҳим воқеа бўлган ушбу анжуманлар одамларга катта қувонч бағишлади.
Тожикистонлик ижодий жамоалар Самарқандда ўтказиладиган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг доимий иштирокчиларидир. Ўзбекистон эстрадасининг таниқли намояндалари ва Тошкент цирки ижодкорлари гастроллари билан тожикистонлик санъат мухлисларини хушнуд этиб келмоқда.
Бу галги концерт ҳам Ўзбекистон ва Тожикистон халқлари ўртасидаги маданий яқинлик, дўстлик ва яхши қўшнилик муносабатларининг навбатдаги намойиши бўлди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи давом этмоқда.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Путин Хитой талабаларига қандай маслаҳат берди?
Орзудаги уй — қишда иссиқ, ёзда салқин. Бунга қандай эришиш мумкин?
Путин ва Си Цзиньпин учрашувидаги "ишора" штатларда ваҳима уйғотди
Лавров: Путин ва Си Цзиньпин Хитойнинг глобал хавфсизлик бўйича ташаббусини муҳокама қилди
Эрон президентини олиб кетаётган вертолёт ҳалокатга учради
АҚШ Раисийнинг ўлими ортидан Учинчи жаҳон уруши бошланишидан қўрққан
АҚШда мушук университет дипломини олди: унга “фан доктори” даражаси берилди
Мансаб пиллапоялари: унга кимлар муносиб?