Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари 13 февраль куни эълон қилиниши ҳақида хабар берилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари 13 февраль куни эълон қилиниши ҳақида хабар берилди

Узбекистон 12-02-2015, 12:40 10 161
Халқ банкининг «Омад кулганда» лотереяси натижалари 13 февраль куни эълон қилиниши ҳақида хабар берилди

Ўзбекистон Республикаси Давлат-тижорат Халқ банки банкнинг «Омад кулганда» тиражли, пул-буюм ютуқли лотереясининг натижалари 13 февраль куни эълон қилинишини маълум қилди.

«Дарё» ўқувчиларининг бу юзадан кўплаб қўнғироқларидан кейин банк билан боғланиб, натижалар қачон чиқишига ойдинлик киритишга қарор қилди. Халқ банки матбуот хизматининг бош мутахассиси Саидкомил Хўжаевнинг сўзларига кўра, лотерея бўйича ютуқлар тиражи 2015 йилнинг 10 февралида Хива шаҳрида Ахборот технологиялари коллежида очиқ тарзда ўтказилган.

Банк вакилининг маълум қилишича, натижалар эртага, 13 февраль куни «Халқ сўзи» газетасида эълон қилинади. Шунингдек, банкнинг расмий сайтига ҳам жойлаштирилади.

Манба: www.daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.