
Гидрометеорология хизмати янги ҳафта учун об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Бугун республика бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона вилоятининг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин. Кундузи ҳаво ҳарорати 23-28° атрофида бўлади.
24-26 май кунлари даврида Ўзбекистон бўйича ҳаво кам булутли ва илиқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кундузи аста-секин кўтарилади ва ҳафта ўртасига келиб 32-37° га етади.
27 майда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳавонинг навбатдаги қисми кириб келиши бошланади. Республиканинг айрим жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Кундузи ҳаво ҳарорати 5-7° га пасаяди.
25 майда шимолда, 26-28 май кунлари республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар