Август ойида ҳудудларнинг аксарият қисмида ҳарорат энг юқори чўққи қийматлари июль ойи максимумларидан паст бўлади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар қилмоқда.
Шунда, Тошкентда июль ойидаги энг юқори ҳаво ҳарорати 44,6 даража (бундай ҳарорат 1997 йилда қайд этилган), август ойида эса 43,1 даражани (1944 йилда) ташкил этади. Республика чекка жанубида, Термизда июль ойида энг юқори ҳарорат 48,6 даража (1914 йилда), август ойида эса 46,3 даража (1947 йилда) бўлган.
Маълум қилинишича, марказий ҳудудларда 42-43 даражагача, жанубда 45-46 даражагача бўлган жуда юқори ҳарорат қийматлари ҳар йили ҳам кузатилмайди. Август ойида жуда ҳам тез-тез 1-3 кун 39 даражадан 41 даражагача, жанубда 42-43 даражагача бўлган ҳарорат кузатилади.
Август - Ўзбекистонда энг қуруқ ой деб ҳисобланади. Август ойида ёмғир жуда кам - ҳудуднинг аксарият қисмида ўртача 1 кундан 3 кунгача бироз ёғади. Бироқ, ушбу қуруқ ой давомида айрим жойларда сезиларли жадалликдаги жала ёмғирлар кузатилиши мумкин.
Билдирилишича, бу йил август нисбатан қулай ҳарорат қийматлари билан бошланади. Ойнинг биринчи беш кунлигида кундузги ҳаво ҳарорати 33-38 даража иссиқ атрофида бўлади. Худди шундай ҳарорат фони ой охиригача устунлик қилади.
Шу билан бирга, марказий ҳудудларда ҳарорат қисқа муддатли даврга 40-41 даража иссиққача, жанубда ва чўл зонасида 41-42 даража иссиққача кўтарилиш (1-2 кун) эҳтимоли бор.
Август ойининг айрим кунларида республика бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Хатолар ва мағлубиятлар... улар кечириладими?
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)