date
views 10 514

Ажрашиш Тошкентдаги доимий прописка бекор қилинишига сабаб бўлади

Ажрашиш Тошкентдаги доимий прописка бекор қилинишига сабаб бўлади

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши лозим бўлган шахслар — Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхати тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш киритилди. Бу ҳақда "Norma.uz"га асосланиб "Kun.uz" хабар қилади.

Унга кўра, Тошкент шаҳрида ёки вилоятида пропискадан ўтганининг биринчи йили давомида ажрашиш қайд этилса, эр ёки хотин доимий пропискадан маҳрум бўлади.

Ўзгартириш 25 апрель куни Ўзбекистон президенти томонидан имзоланган ва 26 апрель куни кучга кирган қонунда кўзда тутилган.

Маълумот учун, пойтахт ҳудудида пропискадан ўтиш тўғрисидаги қонун 2011 йилда қабул қилинган эди. Унда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига прописка қўйилиши мумкин бўлган фуқароларнинг 12 тоифаси келтириб ўтилган, шу тоифалардан бири Тошкент шаҳрида пропискага эга шахс билан никоҳдан ўтганлар ҳисобланади.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ажрашиш Тошкентдаги доимий прописка бекор қилинишига сабаб бўлади