Ўзбекистон президентининг фармони билан Акбар Жўрабоевич Тошқулов Ўзбекистон Республикаси адлия вазири лавозимига тасдиқланди.
Акбар Тошқулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган. Маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси. «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист» унвони билан тақдирланган.
У ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
Акбар Тошқулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2005-2013 йилларда Сурхондарё вилоят, 2013-2017 йилларда Сирдарё вилоят адлия бошқармалари бошлиғи, 2017-2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
2021 йил 10 декабр куни Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланганди.
15 ноябр куни 2017 йилдан буён Адлия вазирлигига раҳбарлик қилиб келган Русланбек Далетов президентнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланганди. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Доллар мустаҳкамланишининг янги даври бошланмоқда
Такси ҳайдовчилари лицензияси нархи икки баробарга қимматлашди
Песков махсус ҳарбий операция қачон тугашини айтди