14:10 / 07.12.2022
1 534

Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди

Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди
Президент томонидан 6 декабр куни имзоланган қонун билан “Давлат божи тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Эндиликда давлат божи янги миқдорларда ундирилади. Хусусан, кўчмас мол-мулкни бошқа шахсга ўтказиш билан боғлиқ шартномаларни тасдиқлаганлик учун:
  • агар кўчмас мол-мулк Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида жойлашган бўлса, БҲМ 1 баравари (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 1 бараваридан 3 бараваригача);
  • агар кўчмас мол-мулк бошқа аҳоли пунктларида жойлашган бўлса, БҲМ 50 фоизи (илгари кўчмас мол-мулк умумий майдонига қараб БҲМ 50 фоизидан 1,5 бараваригача).

Мол-мулкни ижарага бериш шартномасини тасдиқлаганлик ёки унга ўзгартишлар киритганлик учун:
  • мулкдор хотинига (эрига), унинг ва хотини (эри) ота-онаси, болалари ва улар эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа-сингилларига – БҲМ 10 фоизи (илгари БҲМ 25 фоизи);
  • жисмоний шахслар учун – БҲМ 25 фоизи (илгари БҲМ 50 фоизи);
  • юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМ 50 фоизи (илгари БҲМ 1 баравари);
  • мол-мулкдан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМ 25 фоизи (илгари БҲМ 50 фоизи).

Гаров, ипотека ва лизинг шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
  • жисмоний шахслар учун – БҲМ 1 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 1 бараваридан 2 бараваригача);
  • юридик шахслар учун ёки агар тарафлардан бири юридик шахс бўлса – БҲМ 2 баравари (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 2 бараваридан 4 бараваригача);
  • қарз шартномаларини тасдиқлаганлик учун – БҲМ 25 фоизи (илгари шартнома суммасига қараб БҲМ 25 фоизидан 1 бараваригача).

Автомототранспортни бошқа шахсга ўтказиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи қуйидаги миқдорларда ундирилади:
  • автомототранспорт воситалари учун – БҲМ 3 баравари (илгари транспорт воситаси двигатели қуввати, яъни от кучига ва ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 2 бараваридан 10 бараваригача);
  • битта мототранспорт, мотоаравача, мотоқайиқ учун – БҲМ 25 фоизи (илгари ишлаб чиқарилган санасига қараб БҲМ 10 фоизидан 50 фоизигача).

Автомототранспорт воситаларини бошқаришга ва тасарруф қилишга оид ишончномаларни, автомототранспорт воситаларидан текин фойдаланиш шартномаларини тасдиқлаганлик учун:
  • мулкдор хотинига (эрига), унинг ва хотини (эри) ота-онаси, болалари ва улар эрига ёки хотинига, набираларига, бувиларига, буваларига, ака-укалари ва опа- сингилларига, жиянларига – БҲМ 50 фоизи;
  • бошқа шахсларга – БҲМ 2 баравари (илгари БҲМ 3 баравари).

Қарз шартномасидан келиб чиқадиган пул суммаларини ундириш тўғрисидаги ижро варақаларини берганлик учун давлат божи белгиланган ставка 50 фоизи миқдорида ундирилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кўчмас мулк ва автомобилни бошқа шахсга ўтказишда давлат божи миқдори камайтирилди