Президент Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қилди.
«Маъмурий ислоҳотлар доирасида яна бир муҳим ташаббусни илгари сурмоқчиман. Ҳозирга келиб Марказий Осиёда аҳолиси миллиондан ортиқ шаҳарлар 7 тага етди.
Минтақамизда пойтахтлар билан бир қаторда, бошқа йирик шаҳарлар ҳам “ўсиш нуқталари”га айланмоқда.
Булар орасида Самарқанд ва Наманган шаҳарлари ҳам бор. Уларнинг ҳар бирида аҳоли сони бир миллионга етмоқда.
Иккала шаҳарда ҳам улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Самарқанд шаҳри дунё танийдиган мегаполисга, халқаро туризм ва бизнес марказига айланди.
Наманган ҳам саноат, тадбиркорлик, таълим, маданият соҳаларида минтақавий марказ сифатида ўз ўрнини топмоқда.
Шу боис, Самарқанд ва Наманган шаҳарларини алоҳида маъмурий-ҳудудий бирликлар сифатида республика бўйсунувига ўтказишни таклиф қиламан», — Шавкат Мирзиёев.
Самарқанд ва Наманган шаҳарлари Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
«Энди, ушбу вилоят ҳокимлари фақат йирик шаҳарлар билан эмас, туманларда шароитларни яхшилаш бўйича ҳам ишлаши талаб этилади.
Ҳар иккала шаҳарни ривожлантириш дастури Вазирлар Маҳкамасида тасдиқланиб, уларнинг ижроси учун бевосита Бош вазир жавоб беради», — Шавкат Мирзиёев. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Кимёвий воситалар билан дарахтларга шикаст етказганлик учун жавобгарлик белгиланди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер