Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев парламентга мурожаатида биринчи навбатда, эътиборни Янги Ўзбекистон учун энг катта инвестиция бўлган таълимни қўллаб-қувватлашга қаратиш ҳақида гапирди.
- «Нажот – таълимда, нажот – тарбияда, нажот – билимда». Чунки, барча эзгу мақсадларга билим ва тарбия туфайли эришилади.
Мактабларда таълим сифати ҳамда жамиятда ўқитувчи касби нуфузини ошириш, шароитларини яхшилаш 2023 йилдаги энг асосий вазифаларимиздан бири бўлади.
Ўқитувчиларнинг мақомини, уларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилишни Конституцияда алоҳида белгилаш зарур, деб ҳисоблайман, — деди президент.
Ўқувчиларда эркин, танқидий ва креатив фикрлашни, жамоад́а ишлаш ва мулоқот кўникмаларини шакллантириш зарурлиги таъкидланди.
«Мана, мактабларимизга қандай муҳит кириб келиши керак!
Бу борада, президент мактабларида 130 та мамлакатда маъқулланган “Эй-Лэвэл” таълим дастури йўлга қўйилгани, ўз самарасини бермоқда.
2023 йилдан мактаб таълимини халқаро таълим дастурлари асосида бутунлай ислоҳ қилишни бошлаймиз.
Миллий ўзлигимиз тимсоли, маънавиятимиз асоси бўлган она тилимизга эътибор янада кучайтирилади.
Албатта, чет тилини билиш — замон талаби. Аммо она тилини билишга мажбур қилиш керак.
“Менинг фарзандим чет тилларини билади-ю, она тилини билмайди”, деган гап Янги Ўзбекистонга маъқул эмас. Чет тилини билиши керак, лекин она тилини билишга мажбур», — деди давлат раҳбари.
Келаси йили 70 та янги мактаб қурилиши, 460 таси кенгайтирилиши, хусусий инвестициялар иштирокида 100 та мактаб қуриш лойиҳалари бошланиши, келаси беш йилда уларнинг сони мингтага етказилиши маълум қилинди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Россияда ядровий портлашдан ҳимояловчи мобил бошпаналарни серияли ишлаб чиқариш бошланди
Суперлига. "Нефтчи" бир киши кам бўлиб қолган "Насаф"ни мағлуб этди
БАА Қатарни шунчаки янчиб ташлади. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер