09:35 / 24.12.2022
1 320

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2023 йил 1 апрелгача ислоҳ қилинади

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2023 йил 1 апрелгача ислоҳ қилинади
Бу президентнинг «Янги Ўзбекистон маъмурий ислоҳотларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида назарда тутилган. Шунингдек Вазирлар маҳкамаси тўғрисидаги янги қонун ҳам ишлаб чиқилади.
Президент ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши мазкур фармонни амалга оширилишини мувофиқлаштириш ҳамда қуйидаги мақсадли кўрсаткичларга эришишни таъминлаш учун масъул этиб белгиланмоқда:
  • ижро этувчи ҳокимият органлари штат бирликлари, шу жумладан раҳбар лавозимларини 30 фоизгача мақбуллаштириш ва адолатли меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этиш;
  • маъмурий ислоҳотлар доирасида трансформация қилинаётган ижро этувчи ҳокимият органларининг Фармонда белгиланган янги талаблардан келиб чиққан ҳолда самарали фаолиятини йўлга қўйиш;
  • раҳбарларнинг молиявий ва институционал мустақиллигини ошириш орқали ҳудудлар билан ишлашнинг самарали тизимини жорий этиш;
  • республика ижро этувчи ҳокимият органларининг функцияларини тартибга солиш орқали уларни камида 10 фоизга қисқартириш;
  • хусусий секторга ўтказиладиган давлат функциялари сонини камида 3 баробарга ошириш, давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг механизмларини кенг жорий этиш;
  • ижро этувчи ҳокимият органларининг тизимида раҳбар ва ижрочи ходимларнинг муносиб нисбатига эришиш; раҳбарларнинг аҳоли таклифлари асосида фаолиятини йўлга қўйиш ва жамоатчилик олдида ҳисобдорлигини кучайтириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ислоҳотлар агентлигининг кенгаши (С.Умрзоқов) мазкур Фармондан келиб чиққан ҳолда маъмурий ислоҳотлар биринчи босқичида республика ижро этувчи ҳокимият органларини 2023 йил 1 январга қадар, иккинчи босқичида эса маҳаллий давлат ҳокимияти органларини 2023 йил 1 апрелга қадар ислоҳ қилиш бўйича чоралар кўрилишини таъминлайди.

Вазирлар Маҳкамаси (Бош вазир А.Арипов) 2023 йил 1 февралга қадар мазкур Фармон талабларидан келиб чиққан ҳолда «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги янги қонун лойиҳасини киритади.

Кўзланишича, ҳукумат аъзолари Бош вазир билан тўғридан-тўғри ишлаш механизмларини белгиланади, уларнинг Вазирлар Маҳкамасида қарорлар қабул қилиш жараёнидаги мақомини оширилади.

Ҳудудлар, инфратузилма, иқтисодиёт, молия, пул-кредит, шунингдек, ижтимоий соҳанинг ривожланишини таъминлашда Ҳукуматнинг масъулиятини тубдан оширилади.

Ҳукумат аъзоларининг бошқарув, кадр, молия ва бошқа йўналишлардаги мустақиллигини ошириш ва масъулиятини кучайтирилади.

Республика ижро этувчи ҳокимият органларининг, шу жумладан ҳудудий бўлинмалар кесимидаги ҳар бирининг мақоми, уларни ташкил этиш ва тугатишнинг аниқ тартиби ҳамда бир-биридан фарқловчи мезонларни белгиланади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари 2023 йил 1 апрелгача ислоҳ қилинади