Фото: ССВ матбуот хизмати
2023 йил 1 январь соат 17.00 ҳолатига кўра, мамлакатимизда жами 1312 нафар чақалоқ дунёга келди.
Уларнинг:
— 687 нафари ўғил,
— 625 нафари қиз.
Энг кўп туғилиш Фарғона вилоятида (172 нафар) қайд этилди.
Шунингдек, ҳудудлар кесимида кейинги ўринларни:
— Қашқадарё вилояти (169 нафар),
— Наманган вилояти (137 нафар),
— Сурхондарё вилояти (133 нафар),
— Самарқанд вилояти (121 нафар) банд этди.
Энг кам туғилиш эса Сирдарё вилояти (35 нафар) ҳиссасига тўғри келди.
Эътиборлиси, туғилганларнинг 7 нафари эгизакдир.
Айни пайтда шифокорларимиз гўдакларнинг барчасига белгиланган стандартлар бўйича сифатли тиббий хизмат кўрсатмоқда.
Эслатиб ўтамиз, юртимизда давом этаётган дам олиш кунларида қатор тиббиёт муассасалари билан бирга, 227 та туғуруқ комплексида ҳам тиббиёт ходимлари, акушер-гинеколог, неонатолог, доя ҳамда ҳамширалар навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Трамп ғалабасидан кейин Қўшма Штатларни бутунлай тарк этишни режалаштираётган Голливуд юлдузлари
"Octagon 66" турнирида 5 нафар ҳамюртимиз иштирок этади