13:43 / 13.01.2023
1 378

Иқлимшунос ҳаво ҳарорати қачон кўтарилишини айтди

Иқлимшунос ҳаво ҳарорати қачон кўтарилишини айтди
«Ўзгидромет» мутахассиси, иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Ўзбекистонда аномал совуқ қачон «юмшаши» ҳақидаги прогнозларни таҳлил қилиб берди. Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, республикада ҳаво ҳарорати келаси ҳафтадан кўтарилиши кутилмоқда.

«Ҳозир биз охирги 20 йилликдаги энг совуқ иқлим қаршисида турибмиз. Ҳаво ҳарорати кўрсаткичлари умумий ҳисобда -20 даражага яқинлашяпти. Аммо бу давомли эмас. Кейин ҳаво яна исиб кетиш прогнозлари бор.

Антициклоннинг фаол қисми ҳозир Қозоғистоннинг жанубий вилоятларида турибди. У 15—16 январь кунлари бизнинг республикадан ўтиб кетади. Охирги чиқиб кетадиган ҳудуди водий вилоятлари бўлади. У ерларда 18 январь кунигача совуқ ҳаво сақланиб қолади. Шимолий ҳудудларимиз – Қорақалпоғистон ва Хоразмда 17—18 январь кунлари секин-аста ҳаво исиши, ҳарорат кечалари -8 даражагача пасайиши, кундузи 0 даражага яқинлашиши кузатилади
», — деди мутахассис.

Эркин Абдулаҳатовнинг маълум қилишича, 12 январь куни Навоий вилоятининг шарқий қисми, Самарқанд вилоятининг шимоли, Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилояти жанубий қисмларида ҳаво ҳарорати минимумлари -20 даражадан паст бўлган. Андижоннинг шарқий қисми Қўрғонтепада ҳам -27 даража совуқ кузатилган.

Аввалроқ «Ўзгидромет» 9 январь куни Ўзбекистон ҳудудига Волгабўйидан Россиянинг Европа қисми шимолида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланишини хабар қилганди.

Об-ҳаво прогнозига кўра, 12-15 январь кунлари республикада ҳарорат кечалари 12-17 даражагача, баъзи жойларда 20 даражагача совуқ бўлади. Кундуз кунлари 5-10 даражагача, баъзи жойларда 12 даражагача совуқ кузатилади. Шимолда эса кечалари 20-25 даражагача совуқ бўлиши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Иқлимшунос ҳаво ҳарорати қачон кўтарилишини айтди