15:18 / 23.01.2023
729

Совуқ ҳаво массалари Ўзбекистонга таъсир кўрсатишда давом этади

Совуқ ҳаво массалари Ўзбекистонга таъсир кўрсатишда давом этади
Метеорологлар маълумотига кўра, ушбу ҳафта давомида ҳам об-ҳавонинг кескин илиши кузатилмайди.

Бугун Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво бироз, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 3° совуқ-2° илиқ атрофида, айрим жойларда 2° совуқгача бўлади.

Иш ҳафтасининг охиригача совуқ ҳаво массасининг таъсири сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 25 январда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади.

Кечалари ҳаво ҳарорати 8-13° совуқ, баъзи жойларда 15-17° совуқгача, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ, баъзи жойларда 5° совуқгача атрофида бўлади.

Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Республика йўлларида айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Совуқ ҳаво массалари Ўзбекистонга таъсир кўрсатишда давом этади