
Айтилишича, 31 январ ва 1-2 феврал кунлари Ўзбекистон ҳудудига Ўрта Ер денгизи ҳудудларидан нам ва нисбатан илиқ ҳаво массалари кириб келиши кутилмоқда.
31 январ ва 1-2 февралда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
1-2 февралда Навоий, Самарқанд, Жиззах вилоятларининг айрим жойларида шамол 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

31 январ ва 1-2 февралда республика бўйича вақти-вақти билан ёғингарчилик, асосан ёмғир кўринишида бўлади, шунингдек, Самарқанд, Жиззах, Тошкент вилоятларида 1-2 феврал кунлари баъзи жойларда кучли бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кучли бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар