date

Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасининг расмий очилиш муддати маълум бўлди

Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасининг расмий очилиш муддати маълум бўлди

Ўзбекистон пойтахти Тошкент шаҳридаги беш юлдузли Hyatt Regency меҳмонхонаси бир ҳафтадан сўнг фойдаланишга топширилади. Бу ҳақда "Nuz.uz" сайтига асосланган ҳолда "Kun.uz" хабар бермоқда.

Қурилиши 4 йил аввал бошланган меҳмонхона, ниҳоят фойдаланишга топширилади. 300 ўринли иншоотнинг расмий очилиши 15 июнга белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, 2012 йили Тошкент шаҳри маъмурияти ва Hyatt International оператори ўртасида эришилган битимга кўра, Hyatt меҳмонхонани лойиҳалаштириш, қуриш ва уни жиҳозлаш мобайнида техник маслаҳатлар кўрсатиб, уни бошқаришда Hyatt Regency савдо белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиши керак эди.

Лойиҳа қиймати ўша пайтда 113 млн долларга баҳоланган ҳамда 2013 йил тўртинчи чорагида қуриб битказилиши лозим эди. Бироқ, 3 йил давомида қурилиш ишлари гоҳида тўхтаб, яна давом эттирилган пайтлар бўлди.

Ўтган йилнинг октябрь ойида Ўзбекистон ҳукумати қурилиш ишларини давом эттириш учун яна 205 млн долларга яқин қўшимча сармоя киритиш тўғрисида қарор қабул қилди. Лойиҳа, Ўзбекистон реконструкция ва тараққиёт жамғармасининг 42 млн долларлик кредит маблағлари, Халқ банкининг 100 млрд сўмлик кредити ва Тошкент шаҳри ҳокимлигининг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентдаги Hyatt меҳмонхонасининг расмий очилиш муддати маълум бўлди