17:50 / 30.05.2023
96

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни — билим, таълим ва тарбия бўлади”

Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни — билим, таълим ва тарбия бўлади”

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни билим, таълим ва тарбия бўлади. Бу ҳақда ЎзЛиДеПдан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев ўз сайловолди дастурида маълум қилди.

“Бу йил Ўзбекистон илм-фанининг асосий таянчи бўлган Фанлар академияси  ташкил топганига 80 йил тўлади. Бу қутлуғ санани ҳаммамиз биргаликда нишонлаймиз.

Биз Янги Ўзбекистонни бунёд этишда соғлом ва баркамол ёшларимизни  ҳал қилувчи куч деб биламиз.
Шу мақсадда уларнинг билим, маданият, санъат ва спорт бўйича салоҳиятини рўёбга чиқариш, тадбиркорлик фаолиятини рағбатлантириш борасида ҳам янги тизим яратамиз.

Такрор ва такрор айтаман: Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлади!

Дунёдаги Топ-500 га кирадиган чет эл олийгоҳлари билан ҳамкорликда камида 50 та қўшма ўқув дастури ва “икки дипломли тизим” жорий этилади. Бундан ташқари, био-технология, сунъий интеллект ва бошқа юқори технологик йўналишларда йилига 500 нафар истеъдодли ёшлар энг нуфузли хорижий олийгоҳларга давлат ҳисобидан ўқишга юборилади. Бунинг учун 200 миллион доллар йўналтирилади.

Ёшларимизнинг фаоллиги, Ватанимиз тақдири ва тараққиётига бефарқ эмаслиги, эртанги кунга катта умид ва ишонч билан қараётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.

Биз бугунги Ўзбекистон бу — кечаги Ўзбекистон эмас, деб кўп гапирамиз. Бунинг исботини аввало ёшларимиз сиймосид́а, уларнинг ютуқ ва ғалабаларида кўрамиз.

Қадрли фарзандларим, бир нарсадан кўнглингиз тўқ бўлсин: сизларнинг қобилият ва истеъдодингизни рўёбга чиқариш учун биз бундан буён ҳам барча шароит ва имкониятларни, албатта, яратиб берамиз.

Мен сиз, азизларнинг ҳар бирингизни ўзимнинг ўғлим, ўзимнинг қизим, ўзимнинг неварам, деб биламан.

Сизларнинг ҳар бир ютуғингиз, ғалабангизни ўзимнинг ютуғим, ўзимнинг ғалабам, деб қабул қиламан.
Жонажон Ватанимиз, заҳматкаш халқимизнинг ана шундай юксак ишончи ва меҳрига доимо муносиб бўлинг,  азиз ўғил-қизларим!” — деди Шавкат Мирзиёев.


arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шавкат Мирзиёев: “Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни — билим, таълим ва тарбия бўлади”