06:00 / 10.08.2023
261

Ўзбекистонда ўғил болалар қизларга нисбатан кўп туғиляпти

Ўзбекистонда ўғил болалар қизларга нисбатан кўп туғиляпти

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда шу йилнинг дастлабки 6 ойи давомида ўғил болалар қизларга нисбатан 16 минг 300 та кўп туғилган.

Инфографика: Статистика агентлиги

Туғилган чақалоқлар сони

2023 йил январь—июнь ойларида тирик туғилганлар сони 434,5 минг кишини ташкил этди. Шундан ўғил болалар 225,4 минг, қизлар 209,1 минг нафар. Тирик туғилганлар сони шаҳар жойларида 225,6 минг кишини, қишлоқ жойларида 208,9 минг кишини ташкил этди. 

Инфографика: Статистика агентлиги

Жами туғилган чақалоқларнинг 97,7 фоизи 1 нафардан, 2,2 фоизи 2 нафардан, 0,1 фоизи 3 ва ундан ортиқ нафардан дунёга келган. Ҳисобот давридаги барча ойларда туғилишлар сони бўйича ўғил болалар олдинда. Хусусан, май ойида энг кўп чақалоқ туғилган бўлиб, 42 минг 9 нафар ўғил болалар, 39 минг 129 нафар қизлар дунёга келган.

Чақалоқлар ота-оналарининг ёши

Инфографика: Статистика агентлиги

I ярим йилликда туғилган 83,7 фоиз чақалоқларнинг оталари 25-39 ёшли, 9,6 фоизиники 25 ёшгача, 6,7 фоизиники 40 ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган. Туғилган 62,3 фоиз чақалоқларнинг оналари 25-39 ёшли, 36,5 фоизиники 25 ёшгача ҳамда 1,2 фоизиники 40 ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.

Туғилишдаги ўсиш суръати

Олти ой ичида республикада энг кўп чақалоқлар Самарқанд вилоятида туғилган — 51 минг 931 нафар. Шунингдек, мазкур даврда Фарғона (48 минг 118 нафар) ва Андижон (39 минг 319 нафар) вилоятларида ҳам нисбатан кўпроқ болалар туғилган. Ярим йил давомида энг кам туғилиш Навоий вилоятида қайд этилган — 12 813 нафар чақалоқ.

Инфографика: Статистика агентлиги

Туғилишларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Тошкент шаҳри, Хоразм, Жиззах, Фарғона ва Наманган вилоятларида кузатилган. Энг паст ўсиш эса Тошкент, Сирдарё, Андижон, Самарқанд вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида юз берган.

Маълумот учун, Ўзбекистонда шу йилнинг январь—июнь ойларида туғилган чақалоқлар сони (434,5 минг нафар) сўнгги тўрт йилдаги энг юқори ўсишни ташкил этди. Хусусан, 2020 йилнинг дастлабки 6 ойида 365,6 минг нафар, 2021 йилнинг 1-ярмида 390,7 минг, 2022 йил январь—июнь ойларида 413,6 минг нафар чақалоқлар туғилганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ўғил болалар қизларга нисбатан кўп туғиляпти