date

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди

Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди

Қашқадарё вилояти ҳокимининг Қарорига асосан Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди.

"Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасида ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази Бош директори Нусуров Исмат Нусратович Шаҳрисабз туманининг янги ҳокими этиб тайинланди", дейилган қўмита матбуот хизмати хабарида.

1969 йили Қарши шаҳрида туғилган Нусуров Исмат узоқ йиллар давомида Давлат Рақобат қўмитасининг турли бўлинмаларида раҳбар лавозимларида самарали фаолият кўрсатиб келган.

У Тошкент Иқтисодиёт университети ҳамда Ўзбекистон банк-молия академияси битирувчиси ҳисобланади.

Шаҳрисабз туманида 2012 йилдан бугунга қадар Фахриддин Норов ҳокимлик қилиб келаётганди, дейилади "Кун" нашрида.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Шаҳрисабз туманига янги ҳоким тайинланди