17:13 / 11.01.2024
130

Ўзбекистонда ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди

Қайси ойда энг кўп никоҳ қайд этилгани тўғрисида батафсил маълумот тақдим этилди. Ушбу маълумотга кўра 2023 йилнинг январ-ноябр ойларида Ўзбекистонда 256 533 нафар никоҳ ҳолатлари қайд этилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилнинг 11 ойида қайд этилган никоҳлар сони бўйича октябр ойи етакчилик қилмоқда – 38 740 та.

Ундан кейинги ўринлардан никоҳлар сони мос равишда 33 332 та ҳамда 31 293 та бўлган ноябр ва август ойлари жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ойлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • сентябрда – 30 700 та;
  • июлда – 23 854 та;
  • майда – 18 347 та;
  • январда – 18 032 та;
  • июнда – 17 488 та;
  • мартда  – 16 549 та;
  • февралда – 14 921 та;
  • апрелда – 13 277 та.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ўтган йилнинг қайси ойида энг кўп никоҳ қайд этилгани маълум бўлди