17:36 / 27.01.2024
313

Ўзбекистонликлар қайси касалликлардан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонликлар қайси касалликлардан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинди
Статистика агентлиги берган маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ўтган йили 95 000 нафар эркак, 77 800 нафар аёл вафот этган.

Инфографика: Статистика агентлиги
Мамлакатда 2023 йил январь – декабрь ойларида жами 172 800 киши оламдан ўтган. Вафот этганларнинг 93 600 нафари шаҳарлар, 79 200 нафари қишлоқлар аҳолиси ҳиссасига тўғри келган.

Вафот этганлар орасида меҳнатга лаёқатли ёшдагилар 24,6 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан кичиклар 8,8 фоизни, меҳнатга лаёқатли ёшдан катталар 66,6 фоизни ташкил этган.

Агентлик ўтган йил давомида қайд этилган ўлимларнинг 61,1 фоизи қон айланиш тизими касалликларидан келиб чиққанини маълум қилган. Шунингдек:

10,8 фоизи — ўлимлар ўсимталардан;
5,5 фоизи — нафас олиш аъзолари касалликларидан;
4,8 фоизи — бахтсиз ҳодиса, заҳарланиш ва жароҳатланишлардан;
4,1 фоизи — овқат ҳазм қилиш аъзолари касалликларидан;
1,3 фоизи — юқумли ва паразитар касалликлардан;
12,4 фоизи — бошқа касалликлардан вафот этган.

Инфографика: Статистика агентлиги
Ўтган йили энг кўп ўлимлар Самарқанд вилоятида қайд этилган — 19 388 та. Шу билан бирга, Фарғона (18 658 та), Қашқадарё (16 424 та), Андижон (15 877 та), Тошкент вилоятлари (15 537 ўлим) ҳамда Тошкент шаҳрида (15 616 та) ўлимлар сони нисбатан юқори бўлган.

Ўлимларнинг ўсиш суръати энг юқори даражаси Навоий, Сирдарё Тошкент, Андижон вилоятлари ва Қорақалпоғистонда қайд этилган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонликлар қайси касалликлардан кўпроқ вафот этаётгани маълум қилинди