ЙПХ ходимлари имкон қадар тартиб ўрнатишга, қоидабузарликларга қарши курашишга ҳаракат қилишмоқда. Гуруч курмаксиз бўлмайди деганларидек, улар орасида таъмагирлари ҳам учраб туради. Бу ҳақда «Бухоронома» газетасига асосланиб, telegraf.uz хабар берди.
Ҳайдовчи Ҳамза Ҳамроев «Шаҳризода Транс Сервис» корхонасига тегишли юк автомашинасида йўлни иккига бўлиб турган 2 та бетон тўсиқни бузиб юбориб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этади. Вилоят ИИБ ЙҲХБга бўйсунувчи алоҳида йўл-патруль хизмати отряди 3-сафарбарлик гуруҳи йўл-патруль хизмати катта инспектори Зубайдилло Юлиев воқеа жойига етиб келади. Ҳайдовчининг техник талони ва ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйган Зубайдилло Юлиев «Шаҳризода Транс Сервис» раҳбари Жамшид Исомиддиновни илгаридан таниганлиги учун Ҳ.Ҳамроевга «Кетаверинг, ҳужжатларни ўзим олиб қўяман», дейди.
Орадан ўн кун ўтиб, Ҳ.Ҳамроев Зубайдилло Юлиевга учрашади. Аммо ЙПХ ходими унга ҳужжатларини қайтариб бермайди, «Жамшиднинг ўзи келсин» дейди.
Кейинроқ Жамшид Исомиддиновга телефон қилиб, уйига бир машина қум-шағал олиб бориб ташлашни айтади. Ҳужжатларни қайтариш эвазига таъмагирлик қилаётган З. Юлиев устидан Ҳ.Ҳамроев ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат этди.
Йўл-транспорт ҳодисасини содир этганлик ҳолатини ҳужжатлаштирмасдан, тегишли чора кўрмасдан ҳужжатларни қайтариб беришга ваъдалашган ЙПХ ходими Бухоро тумани, «Кўчкўмар» қишлоқ фуқаролар йиғини, Мижона қишлоғидаги ҳовлиси олдида 30 тонна, нархи 400 минг сўмдан иборат шағал қурилиш материалини пора тариқасида қабул қилиб олгани аниқланди.
З.Юлиев жиноят ишлари бўйича вилоят суди ҳукмига биноан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 210-моддаси тегишли бандлари билан айбли деб топилиб, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Ўзбекистон иқлим ўзгаришига қарши курашиш учун 2060 йилгача 400 млрд доллар ажратиши керак бўлади
Исроилга қурол сотишни тўхтатиш АҚШ Сенатида кўриб чиқилади
Хитойда криптовалютада пора олган амалдор коммунистик партиядан ўчирилди