date

Тошкент шаҳар ҳокимияти ёпиладиган айрим кўчалар ҳақида тезкор ахборот тарқатди

Тошкент шаҳар ҳокимияти ёпиладиган айрим кўчалар ҳақида тезкор ахборот тарқатди

Айни кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида, хусусан, пойтахтимиз Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллиги байрами арафасида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Янги йўллар қуриляпти, мавжуд транспорт йўллари таъмирланмоқда. Шу муносабат билан Тошкент шаҳар ҳокимияти Тошкент шаҳрида транспорт ҳаракати чекланадиган айрим йўллар ҳақида тезкор ахборотни тақдим этди, деб хабар бермоқда Qalampir.uz сайти.

“Тошкент шаҳар ҳокимлиги шаҳримизда автомобиль транспорти ҳаракатини тартибга солиш, Тошкент темир йўл вокзали олди ҳудудларини янада ободонлаштириш, метро вагонларининг айланиш жойида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ушбу кўчада истиқомат қилаётган кўпсонли аҳолининг маданий ҳордиқ чиқаришига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Ойбек кўчасининг Нукус ҳамда Туркистон кўчалари кесишуви оралиғидаги қисми ёпилишини маълум қилади”, дейилади ҳокимлик ахборотида.

Маълумотларга қараганда, ҳудудда янгича ечимда ободонлаштириш ишлари олиб борилиши мўлжалланмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкент шаҳар ҳокимияти ёпиладиган айрим кўчалар ҳақида тезкор ахборот тарқатди