Ўзбек-қирғиз чегарасининг айрим участкаларида дала текширувлари ўтказилди


24 29-август кунлари Ўзбекистон Республикаси ва Қирғизистон Республикаси Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Ҳукумат делегацияларининг ишчи гуруҳлари Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг айрим участкаларида қўшма дала текширувларини ўтказишди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизматига асосланиб "Газета.uz" хабар қилди.
Учрашувлар ва музокаралар якунларига кўра қўшма протокол имзоланди. Ўзбекистон-Қирғизистон Давлат чегарасининг ўтиш чизиғи борасидаги мавжуд масалаларга томонлар учун мақбул ечим топиш мақсадида дала текширувларини давом эттиришга келишиб олинди.
Учрашув конструктив ва хайрихоҳлик руҳида бўлиб ўтди































Изоҳлар 0
…