date
views 8 204

Латвия президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Латвия президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди

Латвия президенти Раймонд Вейонис Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов вафоти муносабати билан бутун ўзбек халқи ва марҳумнинг оиласига ҳамдардлик билдирди, деб хабар бермоқда “Кун” нашри.

Вейонис Каримовни Марказий Осиёда барқарорликни таъминлаган буюк сиёсий арбоб деб атади. "Президент Каримов Латвия ва Ўзбекистон ўртасидаги муносабатларни йўлга қўйишга улкан ҳисса қўшди. Унинг Марказий Осиёдаги хавфсизликни мустаҳкамлашдаги роли қанчалик катталигини баҳолашнинг имкони йўқ", дейилмоқда ҳамдардлик матнида.

Ислом Каримов Латвияга 1995, 2004 ва 2013 йилларда ташриф буюрган. Шунингдек, Латвия президентлари ҳам бир неча маротаба Ўзбекистонга ташриф буюрганлар.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Латвия президенти Ислом Каримовнинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди