Ўзбекистон республикаси президенти сайлови 3 ой мобайнида ўтказилади. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар қилган.
"Парламентнинг бугунги қўшма йиғилишида президент сайловлари аниқ санаси кўриб чиқилмади, бу Марказий Сайлов Комиссияси ваколатига киради. Конституцияга мувофиқ, сайлов 3 ой мобайнида ўтказилади", — дейилган хабарда.
Бундан олдинроқ мажлисда Ўзбекистон бош вазири Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон президенти вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда охирги президентлик сайлови 2015 йилнинг мартида ўтказилганди. Ўзбекистон президенти 5 йил муддатга сайланади. Мамлакатда охирги парламент сайловлари 2014 йилнинг декабридан 2015 йилнинг январигача бўлган муддатда ўтказилганди.
Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов 2 сентябрь куни инсульт оқибатида Тошкент шаҳрида вафот этди. Марҳум 3 сентябрь куни ўз она шаҳри Самарқандда мусулмон урф-одатларига кўра дафн этилди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Терактдан кейин Россиядаги Тожикистон фуқаролари нафрат ва тажовузга дучор бўлмоқда
Эрдўғон террорчилар ҳақида кескин гапирди
Россия қўшинлари Авдеевкадаги иккита қишлоқни эгаллаб олди
Россиянинг ҳарбий операциядаги манёври Украинани ҳайратга солди
Россиялик терговчилар терактда айбланаётганлар оиласини сўроқ қилиш учун Тожикистонга келди
«Толибон» Москвадаги теракт ташкилотчиларини йўқ қилишга ваъда берди
АҚШ расмийлари: Миллионлаб америкаликлар хитойлик ҳакерлар ҳужумига учраган
Россия Украинанинг ҳарбий дрон йиғув иншоотларини йўқ қилди