
2016 йилнинг 4 декабрь санасида ўтказиладиган Ўзбекистон Республикаси Президентлиги учун бўладиган сайловда иштирок этадиган номзодлар номи маълум бўлди.
Унга кўра:
1. Ўзбекистон либерал-демократик партиясидан - Шавкат Мирзиёев;
2. Ўзбекистон халқ демократик партиясидан – Ҳотамжон Кетмонов;
3. “Адолат” социал-демократик партиясидан – Наримон Умаров;
4. “Миллий тикланиш” демократик партиясидан - Сарвар Отамуродов
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига ўз номзодини илгари сурган.
Эслатиб ўтамиз: бундан аввалроқ “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 9, 14-моддаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси қарор қабул қилган эди. Шунингдек, Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон республикаси президенти сайловини ёритиш бўйича республика матбуот марказини тузиш ҳақида қарор қабул қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар