17:19 / 09.03.2015
8 018

Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Гидрометеорология хизмати маркази маълумотига кўра, баҳор бошланганига қарамай ушбу ҳафтада Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғади.

Жумладан, 9−10 март кунлари Тошкент шаҳри, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғиб, баъзи жойларда қорга айланиши мумкин. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ёғингарчилик бўлади, Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, баъзи жойларда 2° совуқгача, (шимолда 3−8° совуқ), кундузи 3−8° илиқ бўлади

Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 11−мартда ёмғир ёғиб, қорга айланиши мумкин, 12−14 мартда ёғингарчилик кутилмайди (Тошкент вилоятидан ташқари). 11−14 март кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилк кутилмайди. Фарғона водийсида 11 мартда ёмғир, 12 мартда қор ёғиши мумкин. 13−14 мартда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси 0−5° илиқ, кундузи 10-17° илиқ бўлиши кутилмоқда.

Манба: www.daryo.uz

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда ҳафта давомида қор ёғиши кутилмоқда