19:14 / 04.08.2024
99

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани очиқланди

Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани очиқланди
Ўзбекистонга 2024 йилнинг январь-июнь ойларида 65 минг нафар чет эл фуқаролари тижорат мақсадида ташриф буюрган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 42 минг нафарга ёки 2,8 баробарга ошган.

Январь-июнь ойларида Ўзбекистон Республикасига тижорат мақсадида келган чет эл фуқароларининг мамлакатлар кесимида сони қуйидагича:

Туркманистон — 37 942 нафар;
Тожикистон — 21 451 нафар;
Афғонистон — 1 569 нафар;
Хитой — 723 нафар;
Ҳиндистон — 582 нафар;
Туркия — 529 нафар;
Қирғиз Республикаси — 385 нафар;
Жанубий Корея — 329 нафар;
АҚШ — 199 нафар;
Россия — 157 нафар;
бошқа давлатлар — 1 102 нафар.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонга тижорат мақсадида энг кўп қайси давлат фуқаролари келгани очиқланди