
Ўзбекистон Президенти мажбуриятларини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг 21 сентябрдаги қарорлари билан адлия вазирининг янги биринчи ўринбосари ва икки ўринбосари тайинланди, деб маълум қилди "Кун" сайти.
Вазирнинг биринчи ўринбосари этиб Русланбек Давлетов, ўринбосарлари этиб эса Нодиржон Жўраев ва Ҳамдам Қаршиев (Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техник жиҳатдан ва молиявий таъминлаш департаменти директори) тайинланди.
Давлетов Русланбек Қуролтайевич бунгача (2014—2016 йиллар) Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Олий Мажлис, сиёсий ва жамоат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш хизмати Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси тузилмалари билан фаолиятни мувофиқлаштириш шўъбасининг мудири бўлиб ишлаган.
Жўраев Нодиржон Савриддиновичнинг охирги иш жойи (2014—2016 йиллар) Олий суд ҳузуридаги Суд қонунчилигини демократлаштириш ва либераллаштириш ҳамда суд тизими мустақиллигини таъминлаш бўйича тадқиқот марказида директор лавозимида бўлган.
Қаршиев Ҳамдам Алиқулович бунгача (2013—2016 йиллар) Қашқадарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари – тергов бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар