Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.
Қарорга кўра амалдаги давлат пенсия таъминоти тизимида мавжуд муаммоларни таҳлил қилиш ҳамда илғор хорижий тажриба асосида пенсия таъминоти тизимининг барқарорлигини таъминлаш ва ижтимоий адолатни мустаҳкамлашга қаратилган таклифларни тайёрлашга маъсул ишчи гуруҳ ташкил этилди.
Ишчи гуруҳга бош вазир ўринбосари, иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров раҳбарлик қилади. Гуруҳ таркибидан иқтисодиёт ва молия вазирининг биринчи ўринбосари, камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири, солиқ қўмитаси раиси, адлия вазири ўринбосарлари ва Президент администрацияси икки масъул ходими ўрин олди.
2025 йил 1 мартта қадар ишчи гуруҳ давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини ишлаб чиқиши ва киритиши лозим.
Ишчи гуруҳга белгиланган вазифаларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар, илмий ва таълим ташкилотлари, халқаро ташкилотлар мутахассисларини, шунингдек, маҳаллий ҳамда хорижий эксперт ва маслаҳатчиларни жалб қилиш ҳуқуқи берилади.
2024 йилнинг июнь ойида Стратегик ислоҳотлар агентлиги томонидан мамлакатда пенсия тизимини ислоҳ қилиш таклиф этилганди. Хусусан, пенсия тайинлаш шартларини, пенсия ёшини умр давомийлигига мослаб қайта кўриб чиқишни таклиф қилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Starlink учун яна 20 та сунъий йўлдош орбитага учирилди
Баҳодир Жалолов: “Менга чемпионлик жангини беришса, ҳар қачон уни бажонидил қабул қиламан”