Синоптиклар 6-8 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин.. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...-5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 6 январда кечаси -2...+3, кундузи +7...+12, 7 январда кечаси -2...+3, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси 0...-5, кундузи -2...+3; Навоий вилоятининг шимолида 6 январда кечаси 0...-5, кундузи +3...+8, 7 январда кечаси 0...-5, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2 даража бўлади.
Тошкент вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда ёғингарчилик кутилмайди. 7 январда кечга томон баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 8 январь кечаси ва эрталаб баъзи жойларга қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда кечаси -3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.
Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6-7 январда ёғингарчилик кутилмайди. 8 январь кечаси ва эрталаб қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6-7 январда -3...+2, кундузи +5...+10, 8 январда кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...+3, кундузи 6-7 январда +7...+12, 8 январда +5...+10 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 6 январда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 7-8 январда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 0...-5, кундузи 6 январда +2...+7, 7-8 январда +4...+9 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 7-8 январда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 6 январда кечаси -5...-10, кундузи -3...+2, 7 январда кечаси -3...-8, кундузи 0...+5, 8 январда кечаси -5...-10, кундузи -2...-7 даража бўлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Apple раҳбари Трампнинг инаугурацияси учун 1 млн доллар хайрия қилди
Ҳамид Саҳари карикатураси: Абдуқодир Ҳусановнинг навбатдаги манзили қаер?
Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди
Абдулла Қодирий: муаллифни қаматган мақола
Дам олиш кунларидан кейин иш ритмига қандай қайтиш мумкин?
Италия бош вазири Трамп қароргоҳига ташриф буюрди
"Манчестер Сити" навбатдаги "йиртқич" ҳимоячи Абдуқодир Ҳусановни сотиб олмоқчи
Муниса Ризаева бир неча марта руҳий тушкунликка тушгани ҳақида сўзлаб берди (фото, видео)