20:26 / 08.01.2025
120

Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди

Ўзбекистонда тарқатиш тақиқланган материаллар рўйхати янгиланди
Олий суд интернетда диний экстремистик, террористик ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган деб топилган ва Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ва намойиш этилиши тақиқланган манба ва контентларнинг янгиланган рўйхатини эълон қилди.

Бундай рўйхатнинг аввалгиси 2024 йилнинг январь ойида эълон қилинганди. Охирги рўйхатда 800 дан ортиқ саҳифа ва каналлар киритилган бўлса, янги рўйхатда уларнинг сони салкам 1400 тани ташкил қилади.

Хусусан, Telegram'да 713 та, Instagram'да 226 та, Facebook'да 203 та, YouTube'да 135 та, TikTok'да 44 та, OK.ru'да 35 тани ташкил қилади. Шунингдек, веб-сайтлар ва ижтимоий тармоқлардаги аудио, видео ва матн форматидаги материаллар киритилган.









arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон