16:30 / 15.01.2025
56

Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади

Ҳудудларда кичик отеллар қурилишига субсидиялар ажратилади
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тарихий объектлар ва туризм ривожланмаган ҳудудларда меҳмонхоналар фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари белгиланди.

Давлат бюджетидан туман (шаҳар)ларда кичик отелларни қуриш ва жиҳозлашга сарфланган харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун бир марталик субсидия ажратилади.

Бунда субсидия янги қурилган (реконструкция қилинмаган) меҳмонхоналар ва кичик отелларга унинг тоифаси ва хоналар сонидан келиб чиқиб, 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабргача бўлган даврда мувофиқлик сертификати берилганлари учун ажратилади.

Субсидия олиш учун давлат хизматлари марказлари ва ЯИДХПга мурожаат қилиш лозим.

Республиканинг 22 та туман (шаҳар)ида (меҳмонхона мавжуд бўлмаган) кичик отеллар учун субсидия миқдори хоналарнинг умумий сонига қараб белгиланади:
  • хоналар сони 10 тадан кам бўлганда ҳар бир хона учун 10 млн сўм;
  • хоналар сони камида 15 та бўлганда, ҳар бир хона учун 15 млн сўм;
  • хоналар сони камида 20 та бўлганда, ҳар бир хона учун 20 млн сўм.

Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланган:
  • ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда меҳмонхоналар қуриш ҳамда меҳмонхона мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)ларда кичик отеллар қуриш ва уларни жиҳозлаш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом;
  • Меҳмонхоналар мавжуд бўлмаган туман (шаҳар)лар рўйхати.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон