16:03 / 28.10.2016
9 598

Абдулла Орипов нега ТВда кўринмайди? Бош вазирга очиқ мурожаат.

Абдулла Орипов нега ТВда кўринмайди? Бош вазирга очиқ мурожаат.

Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Муҳаммад Исмоил Бош вазирга очиқ хат йўллади. Хат мазмунида анча йиллардан бери ТВ ва матбуотда кўринмай қолган ёзувчи ва шоирларни қўллаб қуватлаш сўралган. Сизга Шоирнинг хатини ўзгартирмаган ҳолда тақдим этмоқдамиз, дейилади "Дийдоразиз" нашрида.

ҲУРМАТЛИ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ !
МЕН ҲАМ БАРЧА ИНСОНЛАР ҚАТОРИ ОРЗУ БИЛАН ЯШАЙДИГАН ОДАММАН. КЕЙИНГИ ПАЙТЛАРДА ЮРТИМИЗДА ЭРКИНЛИК ШАБАДАСИ ЭСИБ, БАРЧА ЎЗ ОРЗУ-ИСТАКЛАРИНИ, АРМОНЛАРИНИ БИЛДИРАЁТГАН ВА СИЗДАН ИМДОД КУТАЁТГАН ПАЙТДА, МЕН ҲАМ ЎЗ ИСТАКЛАРИМНИ БАЁН ЭТИШГА ЖАЗМ ҚИЛДИМ, АГАРКИ БУ ҲОҲИШЛАРИМ СИЗГА МАЛОЛ КЕЛСА, УЗР СЎРАЙМАН.
СИЗНИНГ ШИДДАТ ВА ШИЖОАТИНГИЗ БИЛАН ТАДБИРКОРЛИК СОҲАСИДА, АДЛИЯ СОҲАСИДА, ҚЎШНИ ДАВЛАТЛАР БИЛАН ДЎСТОНА АЛОҚАЛАР БОРАСИДА БИР ҚАНЧА ХАЙРЛИ ИШЛАР АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДАКИ, БУНДАН БЕҲАД ХУРСАНДМАН ВА БУ УЛУҒВОР ИШЛАРИНГИЗГА ЯНАДА РИВОЖ ТИЛАЙМАН.
СИЗДАН, АДАБИЁТ СОҲАСИГА ҲАМ ЭЪТИБОР БЕРИШИНГИЗНИ ЎТИНИБ СЎРАРДИМ. МАНА ЎН ЙИЛЛАРДАН БУЁН, НАВОИЙ МУКОФОТИ СОВРИНДОРИ, ЎЗБЕКИСТОН ХАЛҚ ШОИРИ, БУГУНГИ КУНДА ТЎҚСОН ОЛТИ ЁШНИ ҚАРШИ ОЛАЁТГАН, МУҲТАРАМ УСТОЗ ШУКРУЛЛО НА ТЕЛЕВИДЕНИЯГА ЧИҚАДИ, НА РАДИОГА, НА БИРОР ДАВЛАТ ГАЗЕТАСИ БИР ПАРЧА ШЕЪРИНИ ЭЪЛОН ҚИЛАДИ. АХИР БУЮК УСМОН НОСИРНИ КЎРГАН, ОЙБЕК, ҒАФУР ҒУЛОМ, МАҚСУД ШАЙХЗОДА СИНГАРИ АЛЛОМАЛАР ЁНИДА ЮРГАН БУ УСТОЗ ҲАММАМИЗНИНГ ФАХРИМИЗ-ИФТИХОРИМИЗ-КУ ?! НЕГА БИЗ БУНДАЙ ШОИРНИ БОШИМИЗГА КЎТАРИШ ЎРНИГА, ЭЪТИБОРИМИЗДАН ЧЕТГА ЧИҚАРИБ ҚЎЙДИК?!
ШУНИНГДЕК, ЎЗБЕКИСТОН ҚАҲРАМОНИ АБДУЛЛА ОРИПОВ ҲАМ ЎН ЙИЛЛАРДАН БУЁН ТЕЛЕВИЗОРГА ЧИҚМАЙДИ. АХИР ХАЛҚИМИЗ БУ ИНСОННИ СОҒИНГАН, ДИЙДОРИГА МУШТОҚ-КУ!? ЎЗБЕКИСТОН МАДҲИЯСИНИ ЁЗГАН БУ УЛУҒ ШОИР МУСТАҚИЛЛИК БАЙРАМЛАРИ ЎТҚАЗИЛАДИГАН, МИНГЛАБ ОДАМ ҚАТНАШГАН ТАНТАНАЛАРГА НЕГА ЧАҚИРИЛМАЙДИ, НЕГА КЎП ҚАТОРИ БИР ЧЕТДА ЎТИРИБ, БАЙРАМНИ ТОМОША ҚИЛИШГА РУХСАТ БЕРИЛМАЙДИ!? НЕГА ЮЗ ЙИЛЛАРДА БИР ТУҒИЛАДИГАН БУНДАЙ БУЮК ШОИР ШОДИЁНАЛАРИМИЗДАН БЕБАҲРА ҚОЛДИРИЛАДИ. БУНДАЙ ДАРҒАЛАРНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСЛИК, АДАБИЁТНИ ҲУРМАТ ҚИЛМАСЛИК ЭМАСМИ?! ҲУРМАТ ҚИЛИНМАГАН АДАБИЁТ ПОРАКАНДАЛИККА УЧРАШИ ШУНДАН ЭМАСМИ?!
ЗАҲМАТКАШ ХАЛҚИМИЗ ШУНИНГДЕК, ШЕЪРИЯТИМИЗ ҚИРОЛИЧАСИ ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВАНИ ҲАМ СОҒИНГАН. АММО АФСУСКИ, НА ЎЗБЕКИСТОН ТЕЛЕВИДЕНИЯСИ, НА РАДИОСИ ЎН ЙИЛЛАРДАН БУЁН БУ БУЮК ШОИРАДАН НА ИНТЕРЪВЮ ОЛАДИ, НА ЮЗИНИ КЎРСАТАДИ, НА ОВОЗИНИ ЭШИТТИРАДИ. АХИР ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВАДАЙ ШОИРАЛАР ҲАММА ХАЛҚЛАРДА ҲАМ ТУҒИЛАВЕРМАЙДИ. ХУДО, БУНДАЙ ШОИРАНИ БИЗНИНГ ХАЛҚИМИЗГА РАВО КЎРГАН ЭКАН, БУ БИЗНИНГ УЛКАН БАХТИМИЗ.
ШУНИНГДЕК, ОМОН МАТЖОН, ЖАМОЛ КАМОЛ, ТУРСУНОЙ СОДИҚОВА СИНГАРИ УЛКАН ИСТЕЪДОД ЭГАЛАРИ ҲАҚИДА ҲАМ ШУ СЎЗЛАРИМИЗНИ АЙТИШИМИЗ ВА БУ РЎЙХАТНИ ЯНА ДАВОМ ЭТТИРИШИМИЗ МУМКИН.
МУҲТАРАМ ШАВКАТ МИРОМОНОВИЧ !
АДАБИЁТИМИЗНИНГ РИВОЖИ УЧУН, ХАЛҚИМИЗНИНГ МАЪНАВИЙ КАМОЛИ УЧУН, МИЛЛАТИМИЗ ЗИЙНАТИ БЎЛГАН БУ АЛЛОМА ШОИРУ-ШОИРАЛАРГА КАТТА САҲНАГА ЧИҚИШИ УЧУН ИМКОН ЯРАТСАНГИЗ СИЗДАН БЕҲАД МИННАТДОР БЎЛАР ЭДИК. ШАХСАН, МЕН СИЗНИНГ ХАЛҚПАРВАРЛИГИНГИЗГА, МИЛЛАТПАРВАРЛИГИНГИЗГА, АДАБИЁТИМИЗНИНГ УЛКАН ДЎСТИ ЭКАНЛИГИНГИЗГА ИШОНАМАН. СИЗГА ТАЪЗИМ ВА ЭҲТИРОМ БИЛАН

МУҲАММАД ИСМОИЛ,
ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ АЪЗОСИ

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Абдулла Орипов нега ТВда кўринмайди? Бош вазирга очиқ мурожаат.