14:06 / 24.01.2025
169

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

Дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди
Дам олиш кунлари республикадан совуқ ҳаво массалари чекина бошлайди, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет” матбуот хизмати.

Маълум қилинишича, 24 январь, жума куни бутун республика бўйлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши фонида қуёшли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 25 январь, шанба куни кечаси ҳаво ҳарорати 2-7 даража совуқ оралиғида сақланиб, кундузи 7-12 даража илиққача кўтарила бошлайди, якшанба куни эса кечаси ҳаво ҳарорати 2 даража совуқ 3 даража илиққача, кундузи 9-14 даража илиққача кўтарилади.

24—25 январда бази жойларда шамол 13-18 метр/секундгача тезликда эсади. Тошкент ва Наманган вилоятларининг тўгли ҳудудларида қор кўчиши хавфи мавжуд.

Тошкентда дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 3-5 даража совуқ, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади. Якшанба куни ҳаво ҳарорати кечаси 0-2 даража илиққача, кундузи 11-13 даража илиққача кўтарилади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон