21:50 / 29.01.2025
288

Ўзбекистонда туғилиш ва оила қуришлар сони камайди, ўлимлар сони эса ошди

Ўзбекистонда туғилиш ва оила қуришлар сони камайди, ўлимлар сони эса ошди
2025 йилнинг 1 январ ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 млн 543 минг нафарга етган. Бу ҳақда Статистика агентлиги маълум қилди.

Умумий аҳолининг 50,4 фоизини эркаклар, 49,6 фоизини эса аёллар ташкил қилган.

Жорий йил 1 январ ҳолатига 1 квадрат километрга ўртача 83,6 киши тўғри келган. Ҳудудлар бўйича қарайдиган бўлсак, аҳоли зичлигининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳри (6 минг 948,1 киши), Андижон (804,9 киши) ва Фарғона вилоятида (613,1 киши), энг паст кўрсаткичлар Навоий вилояти (9,9 киши) ва Қорақалпоғистон Республикасида (12,2 киши) қайд этилган.


Ўтган йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар туғилиш қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврида 962 минг кишини ташкил этган. Ҳисобот даврида туғилишлар сони 3,7 фоизга қисқарган.


Энг юқори туғилиш кўрсаткичи Сурхондарёда, лекин туғилиш коэффициенти 30,9 промилледан 28,9 промиллега тушган. Туғилиш кўрсаткичи энг паст ҳудуд Қорақалпоғистон, туғилиш коэфффициенти 22,1 промилледан 20,7 промиллегача секинлашган.

Мамлакатда ўлим ҳолатлари ҳам ўтган йилга нисбатан кўпайган. 2024 йилда вафот этганлар сони 174,4 минг кишини ташкил этди. Таққослаш учун, 2023 йилда 172,8 минг киши оламдан ўтган.

Маълум бўлишича, вафот этганларнинг ўлимига асосан қон айланиш тизими касалликлари (57,6 фоиз), ўсимталар (9,4 фоиз), нафас олиш органлари касалликлари (6,3 фоиз), бахтсиз ҳодисалар (5,8 фоиз), овқат ҳазм қилиш органлари (4,1 фоиз) касалликлари сабаб бўлган.

Ҳисобот даврида 271,8 мингта никоҳ қайд этилган. Бу сўнгги 10 йилликдаги энг паст кўрсаткич. Шу давр ичида никоҳдан ўтган аёлларнинг ўртача ёши 22,3 да, эркакларники эса 27,1 да бўлган.

Ўтган йилда ажримлар сони 45,1 мингтани ташкил этган. Бу 2023 йилга нисбатан 4,1 мингтага кам бўлса-да, 2020 йилга нисбатан 16,9 мингтага ёки 59,9 фоизга кўп.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон