![Ўзбекистонда дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди](/uploads/posts/2025-02/7fa3709c23_1.webp)
“Ўзгидромет” 15—16 февраль кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Унга кўра, шанба куни республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат Қашқадарё, Сурхондарё ва Самарқанд вилоятларида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда ёмғир ёғади.
Ўзбекистоннинг кўпчилик ҳудудларида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятининг шимоли-ғарбий ҳудудларидан ташқари) якшанба куни ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Бугун ва эртага кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиққача исийди. Якшанба куни кундузги ҳарорат 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-5 даража илиқ бўлади.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секун тезликда эсади, 16 февраль – якшанба куни айрим жойларда 13-18 м/с гача кучаяди.
Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Тошкентда 15 февраль куни ёғингарчилик кутилмайди. 16 февралда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шанба куни кундузи ҳарорат 7-10 даража илиқ бўлади. Якшанбада 3-6 даража илиққача пасаяди. Ҳарорат асосан кечалари 0-3 даража илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
![arenda kvartira tashkent](/uploads/d5fb3f5cdf_bisyor_banner_1000x100.webp)
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар