17:00 / 03.03.2025
722

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади?

Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олишади?
Фото: Shutterstock
Ўзбекистонликларни март ойида 3 та ишланмайдиган байрам кунлари кутиб турибди. Булар:

8 март – Халқаро хотин қизлар байрами;
21 март – Наврўз;
31 март (тахминий) – Рамазон ҳайити байрами.

10 март, душанба – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун қўшимча дам олиш куни бўлади. Чунки Меҳнат кодексининг 208-моддасига биноан, агар байрам кунлари дам олиш кунига тўғри келиб қолса, унда дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.

8-март — хотин-қизлар куни шанба кунга тўғри келгани учун 5 кун ишловчиларнинг бу дам олиш куни 10-март, душанбага кўчирилади.

Шундай қилиб, 5 кунликлар учун 8 мартдан 10 мартгача 3 кун кетма-кет дам олиш куни бўлади:

6 кунликлар учун фақат 8 март (шанба) дам олиш куни бўлади, лекин 10 март (душанба) иш куни ҳисобланади.

Бандлик вазирлигининг 2025 йил учун ишлаб чиқаришдаги иш вақти тақвимига кўра, жорий йил март ойида қўшимча дам олиш кунлари назарда тутилмаган.

Графика: Бандлик вазирлиги
Маълумот учун, анъанага айланган ҳар йилги расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисидаги ҳужжат 2025 йил учун қабул қилинмади.

Наврўз ёки Ҳайит байрамини нишонлаш тўғрисида тегишли ҳужжатлар билан, март ойидаги иш ёки дам олиш кунлари ўзгариши эҳтимоли йўқ эмас.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон