
Ўзбекистонда 13 ноябрь, якшанба куни ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Хабар беришларича, 13 ноябрга ўтар кечаси Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудлари, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ҳарорати 0…+5 даража, Тошкент шаҳрида +5…+7 даража, Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида +3…+8 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +5…+10 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Якшанба куни кундузи Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида +10…+15 даража, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида +12…+17 даража, Фарғона водийси вилоятларида +13…+18 даража, Бухоро ва Навоий вилоятларида +14…+19 даража, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Тошкент шаҳрида +15…+20 даража, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида +18…+23 даражагача илиқ бўлади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар