
Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди, деб Nova24.uz хабар берди. 23 апрель куни PM2.5 зарарли заррачалар миқдори 29 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) меъёридан 5,8 баробар юқори бўлди, дея маълум қилди IQAir маълумотлари.
08:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосида озон ва PM10 моддалари миқдори меъёр доирасида бўлган. Бироқ PM2.5 заррачалари миқдори ЖССТ тавсия этган даражадан анча ортиқ бўлган.
Шунга қарамай, умумий ҳаво сифати «ўртача» даражада баҳоланди. Бу – PM2.5 миқдори юқори бўлишига қарамасдан, бошқа моддалар нормадан ошмаганини англатади.
Эслатиб ўтамиз, 2024 йил учун Швейцариянинг IQAir компанияси ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ЖССТ ҳаво сифати стандартларига жавоб берадиган давлатлар рўйхатига кирмаган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар