
Ўзбекистонда 9 май куни Хотира ва қадрлаш куни сифатида расман белгиланган бўлиб, бу санада бутун мамлакат бўйлаб кенг кўламли тадбирлар ўтказилади ва ушбу кун байрам сифатида нишонланади.
Жорий йилда 9 май куни жумага тўғри келиши муносабати билан фуқаролар кетма-кет бир неча кун дам оладиган бўлди. Бу кунлар қуйидагича белгиланган:
— 9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан барча ходимлар учун дам олиш куни;
— 10 май, шанба — ҳафтасига 5 кун ишлайдиганлар учун одатий дам олиш куни бўлиб, ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун эса иш куни ҳисобланади;
— 11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни ҳисобланади.
Шундай қилиб, ҳафтасига беш кун ишлайдиган ходимлар жума, шанба ва якшанба кунлари дам олиб, уч кунлик узлуксиз таътилдан баҳраманд бўлишади. Ҳафтасига олти кун ишлайдиганлар учун эса жума ва якшанба кунлари дам олиш куни бўлади.
Хотира ва қадрлаш куни мамлакатимизда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва қурбонлари хотирасига ҳурмат кўрсатиш, шунингдек, уруш ва меҳнат фронтидаги қаҳрамонларни қадрлаш мақсадида нишонланади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар