
Фарғона вилояти Фарғона туманида вилоят асаларичилик ишлаб чиқариш ўқув маркази фойдаланишга топширилди, дея ёзмоқда Uz24.uz сайти.
Вилоят асаларичилар уюшмаси қошида ташкил этилган ишлаб чиқариш ўқув марказида барча шароит яратилган. Марказда илмий-текширув лабораторияси, тренинг заллари, ихтисослаштирилган кутубхона, электрон архив базаси, шунингдек, асални қайта ишлаш ва қадоқлаш цехи, тикувчилик, мум-парда, асбоб-ускуна ва асалари уяси ишлаб чиқариш цехлари фаолият юритмоқда. Бундан ташқари, асаларичиликда наслчилик лабораторияси, қарийб 2 гектар экспериментал боғ ва асал берувчи ўсимликларни етиштиришга мўлжалланган экин майдони ташкил этилган.
Замонавий дастгоҳ ва ускуналар билан жиҳозланган янги марказ соҳани янада ривожлантириш, ёш мутахассисларнинг коллежларда олган билимини амалиётда мустаҳкамлашга хизмат қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар