
Ўзбекистонда туризм салоҳиятини тўлиқ ишга солиш, соҳанинг иқтисодиётдаги улушини кескин оширишга қаратилган “2025–2026 йилларда сайёҳлар оқимини кескин кўпайтириш ва туристик хизматлар кўламини жадал кенгайтириш орқали туризмнинг иқтисодиётдаги ўрни ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Фармонга мувофиқ, 2025 йил якунига қадар туризм соҳаси учун асосий мақсадли кўрсаткичлар этиб қуйидагилар белгиланди:
- Республика ҳудудларига 15,8 миллион нафар хорижий туристни жалб қилиш, туризм хизматлари экспортини 4 миллиард АҚШ долларига етказиш;
- Ички туризм орқали 40 миллион маҳаллий сайёҳнинг ҳудудларга сафарларини ташкил этиш;
- Қўшимча 378 та туроператор фаолиятини йўлга қўйиш.
Янги визасиз режим
2025 йил 1 июндан бошлаб Баҳрайн Қироллиги, Кувайт Давлати ва Уммон Султонлиги фуқаролари Ўзбекистонга келган пайтдан бошлаб 30 кунлик муддатда визасиз тартибда саёҳат қилиши мумкин бўлади. Бу янги қадам қўшни ва араб мамлакатлари билан туризм алоқаларини янада фаоллаштириши кутилмоқда.
Саёҳатни рағбатлантириш учун янги ташаббуслар
Шунингдек, фармонда туризмни рағбатлантириш ва оммалаштириш мақсадида бир қанча муҳим ташаббуслар белгиланди:
- Ҳар йили 30 ноябрга қадар келгуси йил учун туризмни ривожлантиришга доир ҳудудий дастурлар ишлаб чиқилади;
- Ҳар йили ноябрь ойининг 3-ҳафтасида Халқаро туризм ҳафталиги ўтказилади;
- 2025 йил июнь ойидан эътиборан ҳар ойнинг иккинчи шанба ва якшанба кунлари “Оила ва жамоа билан саёҳатга чиқиш куни” сифатида белгиланади ва “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида амалга оширилади.
Zamin.uz таҳририятидан:
Ушбу фармон нафақат туризм салоҳиятини ривожлантириш, балки аҳоли орасида маданият ва саёҳатни оммалаштиришда ҳам муҳим қадам бўлиши кутилмоқда. Сиз ушбу ташаббусларни қандай баҳолайсиз? Қайси ҳудудга саёҳат қилишни режалаштиряпсиз?
Туризм СалоҳиятиХорижий ТуристларИчки ТуризмВизасиз РежимТашаббуслар РивожиРивожлантириш ДастурлариОила Билан СаёҳатХалқаро ТуризмЎзбекистон Бўйлаб Саёҳат Янгиликлар
«Замин»ни Telegram’да ўқинг! Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар