date
views 241

Кўчмас мулк савдосида янги тартиблар жорий этилди

Кўчмас мулк савдосида янги тартиблар жорий этилди
Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти ва давлат мулкини сотиш жараёнларига оид муҳим янгилик эълон қилинди. Давлат активларини бошқариш агентлиги директори буйруғига асосан “Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқлар савдосини ташкил қилиш” миллий стандартига бир қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мазкур янгиликлар “Қарздорлик ҳисобига банклар балансига олинган мол-мулклар реализациясини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, кўчмас мулкларни сотишда шаффофлик, рақобат ва электрон аукционлардан фойдаланишни янада кенгайтиришга хизмат қилади.

Эътиборга молик ўзгаришлар қуйидагилардан иборат:

🔹 Савдолар ташкилотчиси сифатида эндиликда мулк эгаси, мулкий ҳуқуқ соҳиби ёки махсус ташкилотлар чиқиши мумкин. Бундай ташкилотлар шартнома асосида ҳаракат қилади ва улар номидан ёки ўз номидан савдода қатнашиши мумкин.

🔹 Устав фондида давлат улуши 50% ва ундан ортиқ бўлган корхоналарга тегишли кўчмас мулкларни сотиш энди фақат E-auksion платформаси орқали электрон аукцион шаклида амалга оширилади. Бироқ, бу мол-мулк аукционда сотилмаган ҳолда, қарздорликни қоплаш мақсадида тўғридан-тўғри бозор баҳосида сотилиши мумкин.

🔹 Агар аукцион ёки танлов қонун талабларига зид ўтказилган бўлса, манфаатдор шахслар судга мурожаат қилиб уни ҳақиқий эмас деб топиш ҳуқуқига эга. Бу ҳолат ғолиб билан тузилган шартнома ҳам бекор қилинишига олиб келади.

Мазкур қоидалар 2025 йил 10 июндан бошлаб кучга кирди ва қонун ҳужжатлари миллий базасида расман эълон қилинди.

Бу янгиликлар давлат мол-мулкини реализация қилиш жараёнини янада очиқ ва самарали қилишни кўзда тутади. Хусусан, электрон аукционлар орқали сотиш йўналиши билан коррупция хавфини камайтириш, оддий тадбиркорлар учун тенг имкониятлар яратиш мақсад қилинган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Кўчмас мулк савдосида янги тартиблар жорий этилди